Ministry of the interior of the Czech Republic  

Go

Modern Administration


Quick links: Sitemap Text version Česky Fulltext search


 

Main menu

 

 

UZ - Ёрдам бериладиган ихтиёрий қайтиш

Чехия республикаси Ички ишлар вазирлиги Бошпана ва миграция сиёсати департаменти томонидан амалга оширилади 

Ёрдам бериладиган ихтиёрий қайтиш нима?
Чехия Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтиёрий қайтиш дастури орқали Чехия Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишдан иборат қонуний мажбуриятга эга бўлган, аммо буни бажариш учун қийинчиликларга дуч келаётган чет элликларга ёрдам беради. Ёрдам бериладиган ихтиёрий қайтиш доирасида биз сизга ватанингизга қайтишингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берамиз. Бу ерда ноқонуний тарзда яшаб қолишга уринманг. Бундай қилсангиз, депортация қилинишингиз ва Чехия республикаси ёки Европа иттифоқига келишингизга узоқ муддатли таъқиқ қўйилиши мумкин. Биз сизга самолётга билет олиб берамиз ва керак бўлса саёҳат қилишингиз учун зарур бўлган вақтинчалик ҳужжатни ҳам тақдим этамиз. Aгар сиз Чехия республикаси ҳудудини ихтиёрий қайтиш дастури ёрдамида тарк этишга қарор қилсангиз, сиз Чехия полицияси иштирокисиз оддий сайёҳ каби ўз мамлакатингизга қайтасиз. Сизнинг саёҳатингиз муносиб тарзда ўтади.

Ихтиёрий қайтиш дастури ким учун мўлжалланган?
Чехия Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш учун қонуний мажбуриятингиз борми? Бошқача айтганда, маъмурий депортация қилиндингизми ёки сизга чиқариб юборишдан иборат жазо тайинландими? Шундай бўлса, ёрдам бериладиган ихтиёрий қайтиш дастури айнан сиз учун мўлжалланган.

Чехия республикасида ишлаш ёки ўқиш мақсадида узоқ вақт ёки доимий истиқомат қилаётган бўлиб, шунга доир визаси Чехия органлари томонидан бекор қилинган ёки узайтирилмаган чет эл фуқароси ҳам ариза бериши мумкин.

Ихтиёрий қайтишга бериладиган ёрдам нималарни ўз ичига олади?
Ички ишлар вазирлиги Чехия республикасидан мамлакатингизга етиб олишингиз учун самолётга билет олиб беради. Aгар керак бўлса, у сизга транзит рухсатномасини олишингизга ҳам ёрдам беради. Ички ишлар вазирлиги ходимлари Прага аэропортида рўйхатдан ўтишингизда, юкларингизни топширишингизда ва паспорт назоратидан ўтишингизда сизга ёрдам беришади.
 
Ушбу дастур ёрдамида ватанингизга ихтиёрий қайтишнинг яхши томонлари нималардан иборат?
Тезлик - агар сиз ҳақиқий саёҳат ҳужжатига эга бўлган чет эл фуқароси бўлсангиз, бу ерда яшашингиз билан боғлиқ бўлган барча ишларни бажариб бўлганингиздан сўнг ёки сиз учун маъмурий депортация тўғрисидаги қарор чиқарилганидан сўнг дарҳол учиб кетишингиз мумкин. Ички ишлар вазирлиги ҳар доим ватанингизга энг тез йўл билан учиб кетишингизни таъминлашга ҳаракат қилади.

Молиявий ёрдам - самолётга билет Ички ишлар вазирлиги томонидан сотиб олинади, яъни уни сотиб олиш учун етарли маблағингиз бўлмаган ҳолда ҳам учиб кетишингиз мумкин. Aлбатта, юкингиз ҳам бўлиши мумкин, уни олиб кетиш харажати билет нархига киритилган бўлади. Камдан-кам ҳолларда қайтиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларнинг молиявий қопланиши ҳам таъминланиши мумкин.

Муносиб қайтиш - сиз ўз мамлакатингизга Чехия полицияси ёки Чехия давлат органларининг бошқа ходими ҳамроҳлигида эмас, балки оддий сайёҳ каби қайтиб кетасиз.

Чет эллик учун белгиланган Европа иттифоқи давлатларига киришни таъқиқлаш муддатини қисқартириш имконияти - сиз ўз мамлакатингизга қайтганингиздан сўнг бунинг учун ариза берасиз. Aризани топшириш шарти шундан иборатки, келиб чиққан мамлакатга қайтганингиздан сўнг сиз ушбу ихтиёрий қайтишингиз харажатларининг ярмини тўлайсиз ва шу билан бирга Чехия республикасига нисбатан бошқа қарзларингиз бўлмаслиги лозим.

Реинтеграция ёрдами - келиб чиққан мамлакатингизга қайтганингиздан сўнг сизга асосли ҳолларда ушбу мамлакат ижтимоий ҳаётига қайтадан киришиб кетишингиз учун сизга Чехия республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Халқаро миграция ташкилоти дастурлари орқали ёрдам кўрсатилиши мумкин.


Aлоқа учун маълумотлар
Дастурда иштирок этиш имкониятлари ҳақида қўшимча маълумот олиш ёки ихтиёрий қайтиш тўғрисида ариза юбориш учун Ички ишлар вазирлигига navraty@mvcr.cz емайли ёки +420 704 844 574 телефон рақами (душанбадан жумагача соат 9:00 дан 15:00 гача) орқали мурожаат қилинг ёки шахсан Прага, Плзень ёки Брнодаги ихтисослаштирилган иш жойига келинг:

  • Прага
    Nad Štolou 936/3
    170 34 Praha 7
    Тел.: 974 832 384
     
  • Плзень
    Jagellonská 1017/9
    301 00 Plzeň 3 – Jižní Předměstí
    Тел.: 974 320 818
     
  • Брно
    Tuřanka 115b
    627 00 Brno – Slatina
    Тел.: 974 629 399


AMIF.png
Projekt „Posílení návratových kapacit MVČR“ (reg.č. AMIF/26/02) je financován v rámci národního programu Azylového, migračního a integračního fondu a rozpočtu Ministerstva vnitra České republiky.

Print  E-mail